Берлинда Ўзбекистоннинг археологик хазиналарига оид кўргазмаси давом этмоқда
Берлиндаги Жеймс Симон галереясида «Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача» кўргазмаси ўз ишини давом эттирмоқда.
Ташриф буюрувчилар Ўзбекистоннинг кўплаб археологик топилмаларнини, улар жумласидан, кирпи кўринишидаги милодий ИИИ-ИВ асрларга оид тилла тақинчоқни томоша қилишлари мумкин.
Олтин безак 1972 йилда Қарши воҳасининг қадимий пойтахти харобалари, Ерқўрғон шаҳарчасида жойлашган ибодатхонадан топилган. Унда игналарига феруза тошлари билан қадама нақш солинган, орқа томонига эса наутилус денгиз чиғаноқлари ўрнатилгам типратикан тасвирланган. Афтидан, жониворнинг сиймосидан тумор сифатида фойдаланилган, гап шундаки, зардуштийликда типратикан илон ва бошқа нопок мавжудотларга қарши курашувчи сифатида ардоқланган.
Кирпи ҳайкалчаси бугунги кунга қадар аъло ҳолатда сақланиб қолган. Мазкур тақинчоқ ва бошқа қизиқарли топилмалардан «Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача» кўргазмасида Берлинда 2024 йил 14 январгача баҳраманд бўлиш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг