Берлин давлат кутубхонаси билан ҳамкорлик йўлга қўйилди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Ф. Ҳалимов Германияга хизмат сафари жараёнида Берлин давлат кутубхонасида бўлди. Кутубхона раҳбарияти ва илмий ходимларига Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида батафсил ахборот берилди.
Учрашувда Берлин давлат кутубхонаси Шарқ қўлёзмалари бўлими бошлиғи Кристоф Рауҳ кутубхонада 10 мингдан ортиқ араб, 3 мингга яқин форс ҳамда 200 юзга яқин туркий тилда битилган манбалар сақланаётганини маълум қилди. Кутубхона томонидан кўплаб манбалар рақамлаштирилиб, очиқ электрон платформаларга жойланганини таъкидлади.
Учрашув давомида чиғатой туркийсида битилган манбалар асл нусхалари билан таништирилиб, Марказ фонди учун Алишер Навоийнинг “Мажолис ун-нафоис” ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Мубаййин” асарларининг электрон нусхалари тақдим қилинди.
Кристоф Рауҳ ислом дунёсига тегишли кўплаб манбаларни тадқиқ этиш ҳамда каталоглаштиришга эҳтиёж мавжудлигини билдириб, Марказ билан мазкур йўналишда ҳамкорлик қилишдан мамнунлигини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг