Беларусда «Ўзбек кино кунлари» бошланди
Таниқли ўзбек киноижодкорлари делегацияси Беларус Республикасидаги «
Куни кеча кинофестиваль доирасида «Ўзбек кино кунлари» бошланди. Дастурга кўра, Гомел шаҳрида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Эзгу фильм» киностудияси томонидан суратга олинган кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Илҳақ» бадиий фильми намойиш этилди.
Шунингдек, фильм ижодкорлари Ўзбекистон халқ артисти Дилором Каримова, режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидов, ОАВ вакиллари ва бошқалар билан ижодий учрашувлар ташкил қилинди.
«Илҳақ» бадиий фильми Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишланиб, унда 5 фарзандини фронтга жўнатган аёл Зулфия ая тақдири ва кечинмалари акс эттирилган.
Маълумот учун, «Илҳақ» фильми 26 ноябрга қадар «Октябрь», «Космос», «
Эслатиб ўтамиз, кинофестиваль доирасида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган Муҳаммадали Искандаров режиссёрлигидаги «Мен террорчи эмасман» фильми ҳам намойиш этилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг