Беларусь киноижодкорлари – Гулистонда
Фото: Аҳмадали Шерназаров / Халқ сўзи
Гулистон шаҳрида «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Беларусь киноси кунлари бошланди.
Меҳмонлар карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди. Сўнгра Сирдарё вилояти мусиқали драма театри томонидан саҳналаштирилган бадиий-мусиқий дастур намойиш этилди.
Беларусь киноижодкорларининг «Қизалоқ дадасини қидирмоқда», «Оқ шабнамлар», «Менинг исмим Арлекино» каби машҳур фильмларини бутун дунё, шу жумладан, ўзбек кино ихлосмандлари ҳам севиб томоша қиладилар. Кинофестивалда беларуслик киноижодкорлар томонидан ишланган ва кинофестиваль номинацияларига киритилган «Уруш. Инсон бўлиб қолмоқ», «Қўпорувчи тақдири», «Прантиш Вирвичнинг саргузаштлари», «Ўйинчи тақдири» каби кинокартиналар намойиш этилди.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, 2020 йил давомида «Беларусфильм» киностудияси иштирокида режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинган, урушда беш ўғлидан жудо бўлган Зулфия Зокированинг фожиали тақдири ҳақида ҳикоя қилувчи «Илҳақ» кинофильмининг ҳарбий эпизодлари айнан Беларусь заминида суратга олинган. Бу юртда суратга олинган иккинчи лойиҳа режиссёр Ҳилол Насимовнинг «Мерос» фильмидир. Унда ўзбек ва қозоқ халқларининг олис ўтмишга бориб тақалувчи дўстлик тарихи, урф-одат ва анъаналарининг уйғунлиги баён этилади. Сўнгги кинокартина – режиссёр Иброҳим Расулов томонидан суратга олинган «Севги баҳори» фильмида атоқли шоир Ҳамид Олимжоннинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилинади.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг