Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги тасдиқланди (+видео)
Профессионал бокснинг суперўрта вазн тоифасида фаолият юритувчи чарм қўлқоп устамиз Бектемир Мелиқўзиев 30 май куни Лас-Вегас шаҳридаги Виргин Ҳотелс мажмуасида ташкил этиладиган профбокс оқшомида иштирок этади. Бу ҳақида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар берди.
Билдирилишича, 29 ёшли Мелиқўзиевга ўша куни америкалик Дарьюс Фулгхэм рақиблик қилади. Жанг суперўрта вазн тоифасида, WBA Элиминатор мақомида ўтказилади. Ушбу жанг ғолиби кейинги жангини айнан чемпионлик камари учун ўтказади. Мелиқўзиев айни дамда ушбу ташкилот рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, Фулгхэм тўртинчи поғонада бормоқда.
Суперўрта вазнда мексикалик Сауль Альварес WBA cупер камари соҳиби ҳисобланади. Америкалик Калеб Плант вақтинчалик камарга эгалик қилади. Шунингдек, германиялик Увель Эрнандес «WBA Gold» чемпиони ҳисобланади.
Шунингдек, WBA Элиминатори мақомида ўтказиладиган ушбу 12 раундлик жанг учун Бектемир Мелиқўзиев ҳамкорлик қиладиган «Golden Boy» промоутерлик компанияси расмий промо-роликни намойиш этди.
Маълумот учун, тажрибали боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев фаолияти давомида 16 та жанг ўтказиб, 15 ғалаба (10 КО) ва 1 та мағлубият қайд этган. Дарьюс ҳисобида эса 14 та жангда қўлга киритилган 14 та ғалаба (12 КО) мавжуд.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг