Бектемир Мелиқўзиев 7-раундда рақибини нокаутга учратди
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. АҚШнинг Невада штати Лас Вегас шаҳрида ўтказилган бокс оқшомида суперўрта вазн тоифасидаги спортчимиз ганалик Сена Агбекога қарши рингга кўтарилди.
Ўн раундга мўлжалланган жанг еттинчи раундда Ўзбекистон вакилининг фойдасига техник нокаут сифатида ёзилди. Ушбу жангда Мелиқўзиев ўзига тегишли бўлган WBA қитъалараро чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Бектемир Мелиқўзиев мазкур натижаси орқали профессионал рингдаги ғалабалари сонини 17-тага етказиб олди. Маълумот учун, боксчимиз фаолияти давомида фақат бир маротаба рақибига имкониятни бой берган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг