«Бавария» рекорд ўрнатди
Олдинроқ сайтимиз орқали «Бавария» клуби мавсум бошида кетма-кет 12 та ўйинда ғалаба қозонгани ва агар яна 2 та ўйинда зафар қучса, Европа ТОП-5 клублари ичидаги энг яхши натижани қайд этиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
«Мюнхенликлар» 25 октябрь куни «Боруссия Мёнхенгладбах» клубини, кеча, 29 октябрь санаcида эса «Кёльн» жамоасини мағлуб этишни уддалади. Бу орқали жамоа 2025/2026 йилги мавсум бошида қаторaсига қўлга киритилган ўн тўртинчи ғалабасини тантана қилди.
Шундай қилиб, «Бавария» мавсум бошида энг узоқ вақт давом этган ғалабали серия қайд этиш борасида Европа ТОП-5 клубларининг янги рекордчисига айланди.
Маълумот учун, бунгача энг яхши натижага эга жамоа Италиянинг «Милан» клуби эди. «Россонерилар» 1992 йилги мавсумда қаторaсига 13 та ғалабага эришганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг