«Batik Air» Куала-Лумпур ва Тошкентни боғлашни режалаштирмоқда

Индонезиянинг Batik Air авиакомпанияси 2023 йил октябрь ойи охиридан бошлаб Куала-Лумпур ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлашни режалаштирмоқда.
Куала-Лумпур — Тошкент — Куала-Лумпур йўналиши бўйича мунтазам парвозлар ҳафтасига уч мартагача Boeing 737 MAX 8 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
Бундай ниятни авиакомпания вакиллари, Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонаси, Транспорт вазирлиги ва Самарқанд аэропорти бошқарув компанияси кўмагида, Uzbekistan Airports билан ўтказилган музокаралар чоғида билдиришди.
Batik Air — бош қароргоҳи Жакартада жойлашган Индонезия авиакомпанияси бўлиб, Индонезия ичида мунтазам йўловчи рейсларини амалга оширади. Компания «Lion Air» арзон авиакомпаниясининг шўба корхонаси ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг