Баскетбол федерацияси томонидан қарийб 500 млн сўм талон-тарож қилингани аниқланди

08:17 27 Сентябр 2024 Жамият
884 0

Иллюстратив фото

Баскетбол федерацияси томонидан жами 489 млн сўм талон-тарож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Баскетбол федерацияси ижрочи директори Й.С. ишлар бошқарувчиси С.И. билан жиноий тил бириктириб, С.И.нинг онаси ва укаси номига «С.А.Г.» МЧЖ ташкил қилган. Сўнг спортчилар соғлиғини мониторинг қилишга мўлжалланган 2 дона аслида етказиб берилмаган махсус ускуналар учун федерациядан 197 млн сўм маблағни жамият ҳисобига ўтказиб, талон-торож қилган.

Шунингдек, федерациянинг 1-вице президенти Х.Г. федерацияга тегишли бўлган корпоратив пластик картадан ноқонуний равишда шахсий эҳтиёжлари учун 162 млн сўм маблағни ечиб олиб, ўзлаштирган.

Бундан ташқари, юқоридаги мансабдор шахслар томонидан федерацияга гўёки ҳомийларни жалб қилиш хизматларини кўрсатиш ҳақида сохта шартнома расмийлаштирилиб, федерациянинг 130 млн сўм маблағи шахсий эҳтиёжлар учун сарфлаб юборилган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилди ва суднинг ҳукми билан айбдорларга тегишли жазо чоралари қўлланилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер