«Башакшеҳир» Туркия Суперлигасини дуранг билан бошлади
Кеча, 17-август Туркия Суперлигасининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Тур доирасида ўзбекистонлик футболчилар Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев тўп сураётган «Истанбул Башакшеҳир» клуби ўз майдонида Қайсери шаҳрининг «Қайсериспор» жамоасини қабул қилди.
Мазкур баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланди. «Истанбулликлар» таркибида голга Иван Брнич муаллифлик қилди. Меҳмонлар киритган гол эса Мигел Кардосо ҳисобига ёзилди.
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 70-дақиқада Беяз Фарукка алмаштирилди. Элдорнинг ўйини «Sofascore» портали томонидан 6,7 баллга баҳоланди.
«Башакшеҳир» Туркия чемпионатидаги кейинги ўйинини 24-август куни «Ризеспор»га қарши ўтказади. Маълумот учун, ушбу клубда ҳам ўзбекистонлик футболчи – Ҳусниддин Алиқулов тўп сурмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг