«Барселона» яна Ла Лига етакчисига айланди

16:13 23 Февраль 2026 Спорт
1158 0

Кеча, 22 февраль куни Испания Ла Лигасининг 25-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилди. Тур доирасидаги учрашувда «Барселона» ўз майдонида «Леванте»ни қабул қилди.

Учрашув 3:0 ҳисобида «Барселона»нинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Ҳисоб 4-дақиқада Марк Бернал томонидан очилди. 32-дақиқада Френки де Йонг устунликни мустаҳкамлаб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан тугади.

81-дақиқада Фермин Лопес учрашувдаги сўнгги голни киритди. Шу тариқа Каталония клуби йирик ғалабани расмийлаштирди.

Ушбу натижадан сўнг Ханс Флик шогирдлари турнир жадвалида 61 очко жамғарган ҳолда яна биринчи ўринга кўтарилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?