“Барселона“ қийин ғалабани қўлга киритди
Кеча, 22 март куни Испания Ла Лигасининг 29-туридан ўрин олган баҳслар старт олди. Кун доирасидаги ўйинда Ла Лигада пешқадам бўлиб турган “Барселона“ жамоаси ўз майдонида “Райо Валлекано“ни қабул қилди.
Учрашув 1:0 ҳисобида “каталонияликлар“нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган ягона голга 24-дақиқада “кўк-анорранглилар“ ҳимоячиси Роналд Араухо муаллифлик қилди. Таъкидлаш жоизки, бу Роналднинг сўнгги 11 та ўйиндаги биринчи голи эди. Футболчи охирги марта 2-февраль санасида Испания кубоги доирасида “Альбасете“ клубига қарши ўйинда гол урган эди.
Шу тариқа ўйин “Барселона“нинг муваффақияти билан тугади. Ушбу ғалаба эвазига Ханс Флик жамоаси очколари сонини 73 тага етказиб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Сенаторлар ва Сенат девони ходимлари умумхалқ ҳашари доирасида ҳудудларни ободонлаштириш ишларига муносиб ҳиссаларини қўшди
- Абдулазиз Комилов Боку форумида Евроосиёнинг янги транспорт-логистика харитаси ва минтақавий хавфсизлик масалаларини илгари сурди
- Қатардан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш жараёни якунланди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг