«Барселона» қийин ғалабага эришди

11:17 19 Октябр 2025 Спорт
340 0

Кеча, 18 октябрь куни Испания Ла Лигасининг 9-туридан ўрин олган ўйинлар давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Барселона» клуби ўз майдонида «Жирона»ни қабул қилди.

Учрашувда ҳисоб 3-дақиқада Педри томонидан очилди. Испаниялик футболчи Ламин Ямалнинг узатмасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол этди.

Орадан 7 дақиқа ўтиб, «Жирона» ҳисобни тенглаштирди. Арнау Мартинеснинг узатмасидан сўнг Аксел Витцел жамоасининг ушбу ўйиндаги ягона голини киритди.

Ҳакам томонидан иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Роналд Араухо жамоасининг ғалаба голини киритди. Якуний ҳисоб — 2:1, Каталония клуби фойдасига.

«Барселона» — «Жирона» 2:1

Голлар: Педри (13), Араухо (90+3) — Витцел (20).

«Барселона»: Шесни, Балде (Мартин, 76), Кубарси, Педри (Кристенсен, 64), Ямал (Баржи, 64), Рэшфорд, Касадо (Араухо, 82), Де Йонг, Кунде, Гарсия, Фернандес (Фермин, 46).

«Жирона»: Гассанига, Ринкон, Рока (Асприлла, 69), Арнау (Курума, 80), Порту (Циганков, 63), Рейс, Блинд, Ванат (Стуани, 69), Витцел, Хил (Солис, 63), Морено.

Огоҳлантиришлар: Стуани (75), Морено (85), Араухо (90+5).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер