“Барселона” мавсумни ғалаба билан якунлади

12:14 22 Декабрь 2025 Жамият
214 0

Кеча, 21 декабрь куни Испания Ла Лигасининг 18-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда “Барселона” клуби сафарда “Вилларреал” жамоаси меҳмони бўлди. Учрашув 0:2 ҳисобида Ҳанс Флик бошчилигидаги жамоанинг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувда ҳисоб 12-дақиқа очилди. Жамоа етакчиси Рафинья пеналтидан аниқ фойдаланиб ўз ҳисобига навбатдаги голни ёздириб қўйди. Биринчи бўлим 0:1 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида Ламин Ямаль ҳисобдаги фарқни 2 тага оширди. Шу тариқа ўйин 2:0 ҳисобида якунланди.

Мазкур ғалабадан сўнг, “Барселона” жамоаси Ла лигадаги умумий очколари сонини 46 тага етказиб олди. Бу орқали жамоа мавсумнинг биринчи ярмини энг юқори ўринда тугатишини кафолатлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер