«Барселона» «Бавария» етакчисига қизиқиш билдирмоқда
Испаниянинг «Барселона» жамоаси «Бавария» клуби ва Англия терма жамоаси форварди Ҳарри Кейн билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда «El Nacional» нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, жамоа бош мураббийи Ҳанс Флик ва клуб раҳбари Лапорта ёш футболчилардан ташкил топган «Барселона»нинг марказий ҳужумида ўйинни назорат қила оладиган, тажрибали футболчи бўлиши керак деган фикрда. Ўз навбатида, Ҳарри Кейн жамоадан кетиши кутилаётган Роберт Левандовскийга муносиб ўринбосар бўлиши мумкин.
Лекин англиялик футболчининг «Бавария» билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида тугайди. «Немислар» 32 ёшли ҳужумчини 80 миллион евродан камга сотмоқчи эмас.
Маълумот учун, Кейн 2023 йилнинг август ойида 95 миллион евро эвазига «Бавария» жамоасига кўчиб ўтганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг