Барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бош қомусимизга асосланади

18:13 02 Декабрь 2023 Ҳужжатлар
1062 0

Бугун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси ва Адлия вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда вазирлик марказий аппарати, тизим ташкилотлари ҳамда олий ва профессионал таълим муассасалари барча раҳбар-ходимлари онлайн ва офлайн шаклда иштирок этди.

Семинарни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Шаҳло Турдикулова кириш сўзи билан очиб, янги таҳрирдаги бош қомус фуқаролар томонидан берилган таклифлар асосида яратилган том маънодаги халқ конституциясига айланганини таъкидлади. Сўнг Давлат бошқаруви академияси ва Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари томонидан янги таҳрирдаги конституциянинг қабул қилиш зарурати, долзарблиги ҳамда мамлакатнинг кейинги истиқболидаги ҳуқуқий қомус ўлароқ аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Семинар давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига асосли жавоблар ҳамда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Маълумот учун, ўқув семинарлари якунлангач, барча давлат фуқаролик хизмати ходимларининг янги таҳрирдаги конституция бўйича умумий билимлари тест имтиҳонлари орқали синовдан ўтказилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?