Банк кредитлари таваккалчилигига янги талаблар жорий қилинди
Марказий банк қарз олувчилар ва банкка алоқадор шахслар учун таваккалчилик бўйича талабларни такомиллаштириш мақсадида янги ўзгартиришларни жорий этди. Банк бошқаруви «Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан, банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» қарор қабул қилди. Мазкур низом янги меъёрий ҳужжатлар билан тўлдирилди. Бу ҳақда «Норма.уз» хабар бермоқда.
Ма’лум бо`лишича, янги талаблар кредит таваккалчилигини ҳисобга олиш, битимлар тузиш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартибини аниқлашни назарда тутади. Шунингдек, бу ўзгартиришлар бир қарз олувчи ва ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳлари билан ишлаш жараёнини такомиллаштиришга қаратилган. Банклар таваккалчиликларни баҳолашда халқаро молиявий ҳисобот стандартларига асосланиш ҳуқуқига эга бўлди.
Факторинг хизматлари бўйича банк таваккалчилигини баҳолашда янги тартиб жорий этилди. Агар банк мижозга нисбатан регресс талабини қўйиш ҳуқуқига эга бўлмаса ёки бу ҳуқуқдан фойдаланиш зарурати туғилмаган бўлса, таваккалчилик қарздорга нисбатан ҳисобланади. Агар регресс талаби қўйиш ҳуқуқидан фойдаланиш зарурати юзага келса, таваккалчилик мижозга нисбатан белгиланади.
Шунингдек, банклар қарздорлар ўртасидаги алоқаларни аниқлашда халқаро стандартларни қўллаш имкониятига эга бўлишди. Бунда амалдаги қонунчилик талаблари бузилмаслиги ёки енгиллаштирилмаслиги кераклиги алоҳида таъкидланган. Бу мезонлар банкларнинг молиявий муносабатлар шаффофлигини таъминлашга ёрдам беради.
Янги тартиблар бўйича қарор Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинди. Ҳужжат 15 декабрдан кучга киради ва банклар учун янгича кредит сиёсати юритишга замин яратади. Бу ўзгартиришлар банк тизимининг барқарорлиги ва самарадорлигини янада оширишга қаратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- АҚШ молия вазири компьютерига хакерлар ҳужум қилди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ислам Махачевга Арман Царукян рақиблик қила олмайди. «UFC 311» олдидан содир бўлган нохуш хабарнинг барча тафсилотлари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг