Банан томорқадан бозорга йўл олмоқда
Бугун томорқада фақат картошка ёки сабзавот эмас, балки бозори тайёр, даромади юқори маҳсулот етиштириш мумкин. Шўрчи тумани “Шалдироқ” маҳалласида яшовчи Алишер Болтаев ана шундай тажрибани йўлга қўйиб, иссиқхонада банан, папайя ва лимон парвариши билан шуғулланмоқда.
Унинг томорқасидаги иссиқхонада бир вақтнинг ўзида бир нечта турдаги экинлар етиштирилади. Алишер Болтаевнинг айтишича, аввал лимон кўчатлари ҳосилга киргунга қадар иссиқхонадан унумли фойдаланиш мақсадида бодринг экилган. Ҳозир эса эътибор асосан юқори даромадли маҳсулотларга қаратилган. Хусусан, саккиз ой аввал экилган банан кўчатлари қисқа муддатда ҳосилга кириб, натижа бермоқда. Шу билан бирга, бодом кўчатлари ҳам экишга тайёр ҳолатга келтирилган.

— Томорқада энг муҳими — ерни бекор қолдирмаслик, — дейди Алишер Болтаев. — Қайси экин бозорбоп бўлса, ўшани етиштириш керак. Иссиқхонада банан кам парвариш талаб қилади, ҳосили эса барқарор. Тўғри ёндашув билан томорқа оила учун ишончли даромад манбаига айланади.
Келгусида у яна бир иссиқхона қуриб, банан етиштириш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда. Бу тажриба томорқадан самарали фойдаланиш орқали ҳам тадбиркорликни ривожлантириш, ҳам бозорни сифатли маҳсулот билан таъминлаш мумкинлигини кўрсатмоқда.
Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг