Балиқ етиштириш ҳажми 25 тоннага етказилади
Андижон вилоятида аҳолини сифатли гўшт маҳсулоти билан таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар доирасида балиқчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Улуғнор туманида шу йилнинг ўзида тадбиркорлар томонидан 42 та балиқчилик ҳовузлари ташкил этилган бўлиб, ҳар бир ҳовузлар 1-1.2 гектарни ташкил этади. Шу кунгача уларга 2.5 тонна балиқ чавоқлари ташланди. Шунингдек, ҳавзага 40 та сув тозалаш ускунаси ўрнатилиши кўзда тутилган бўлиб, ҳозирда Хитой давлатидан 3 та ускуна етиб келди ва ҳовузларга ўрнатилди.
— Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотида баён этилишича, ҳар бир фуқаро йил давомида камида 7 кг.дан кам бўлмаган миқдорда балиқ гўшти истеъмол қилиши мақсадга мувофиқдир,-дейди тадбиркор Неъматжон Аҳмадалиев. — Андижон вилояти аҳолиси айни пайтда 3,5 миллион нафардан ортиқ эканлигини инобатга олсак, балиқчилик истиқболли лойиҳалардан бири ҳисобланади.
Ўтган йили вилоятда 12 минг тонна балиқ етиштирилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 15 минг тоннани ташкил этиши режалаштирилган. Шундай бўлишига қарамай, аҳоли эҳтиёжи ва яратилаётган имкониятларни инобатга олиб, қўшимча яна 10 тонна маҳсулот етиштириш устида иш олиб борилмоқда. Бу билан аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлашга эришилади.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг