Бахтиёр Саидов Туркия ташқи ишлар вазири билан учрашди

21:08 07 Март 2026 Сиёсат
598 0

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг норасмий йиғилиши доирасида Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан билан учрашди.

Учрашув давомида Яқин Шарқдаги вазият ва унинг минтақавий оқибатлари бўйича фикр алмашилди.

«Тинчлик ва барқарорликни таъминлаш манфаатлари йўлида минтақадаги зиддиятни мулоқот ва дипломатия орқали ҳал этишга бўлган умумий садоқатимизни тасдиқладик. Шунингдек, жорий йил январь ойида Ўзбекистон ва Туркия Президентлари ҳамраислигида бўлиб ўтган Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг 4-йиғилишида эришилган барча келишувларни тўлиқ амалга оширишга қатъий тайёрлигимизни билдирдик», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?