Байденда саломатлик билан боғлиқ муаммо аниқланди

13:31 13 Май 2025 Дунё
228 0

Фото: Reuters

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденга простата безида кичик ўзгариш ташхиси қўйилди. Бу ҳақда “The New York Times” газетаси сиёсатчининг вакилига таяниб хабар берди.

“Собиқ президент ўтган жума кунини простата безида қўшимча текширувни талаб қиладиган кичик ўзгариш аниқланганидан кейин Филадельфия касалхонасида ўтказди”, — дейилади хабарда.

Байденнинг соғлиғи ва кейинги даволаниши ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

Аввалроқ, интернет фойдаланувчилари Байденнинг қўли ва иягидаги кўкаришлар кўринишидаги ғалати доғни пайқашгани, бу эса “жиддий касаллик”дан дарак бериши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер