Баҳрайн ва Эрон алоқаларни қайта тиклашга ҳаракат қилиб кўради
Баҳрайн 2016 йилда Эрон билан алоқаларини узган эди. Аммо ўтган йили Саудия-Эрон яқинлашуви ортидан муносабатлар яхшиланди.
“Баҳрайн ва Эрон ташқи ишлар вазирлари Теҳронда учрашди. Шундан кейин икки давлат ўртасидаги сиёсий муносабатларни тиклашга қаратилган музокаралар бошлашга келишиб олинди”, деб хабар қилди Баҳрайн ташқи ишлар вазирлиги.
2016 йилда расмий Манама Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги кескинликдан кейин Теҳрон билан алоқаларни узган эди. Ўтган йили Хитой Саудия-Эрон муносабатларини тиклагандан сўнг Манама-Теҳрон алоқалари ҳам илиқлаша бошлади.
Эрон ахборот агентликлари хабар қилишича, июнь ойи бошида Баҳрайн Россия орқали Эрон билан дипломатик муносабатларни тиклаш бўйича сўров юборган. Май ойида эса Баҳрайн қироли Ҳамад бин Исо Ал Халифа мамлакат Эрон билан муносабатларни яхшилашни интиқлик билан кутаётганини маълум қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг