“Баҳор” давлат рақс ансамбли” ташкил этилди

12:13 05 Февраль 2020 Маданият
4652 0

"Дунё" АА- Анвар Илёсов

“Миллий рақс санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4584-сон, 04.02.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот“ канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Маданият вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида “Мукарама Турғунбоева номидаги “Баҳор” давлат рақс ансамбли” фаолияти ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди.

Ўзбекистонда рақс санъатини янада ривожлантириш, миллий рақс санъатининг мумтоз ва замонавий ижро намуналари “олтин фонди”ни яратиш давлат рақс ансамблининг вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қарорга кўра, давлат рақс ансамбли концерт-томоша фаолиятини тегишли лицензия олмасдан, шунингдек, Ўзбекистонда концерт-томоша тадбирларини бир марталик рухсатнома олмасдан амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Давлат рақс ансамблининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ижодкорлари ижтимоий шароитини яхшилаш мақсадида доимий ҳомийлик ёрдами кўрсатишни назарда тутувчи “Дўстлар клуби” ташкил этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?