Баҳодир Жалоловдан яна нокаут кўрамизми?
6 февраль куни Канаданинг Монреал шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Унда супероғир вазн тоифасидаги боксчимиз, икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов ҳам ринга кўтарилади.
Жалоловга ўша куни франциялик яна бир тажрибали боксчи Девид Спильмонд рақиблик қилади. 4 январь куни боксчилар «face to face» маросимида иштирок этишди.
Маълумот учун, Жалоловнинг рақиби Дэвид Спильмонт шу кунга қадар 27 та жанг ўтказиб, 16 ғалаба, 8 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Ғалабаларининг 11 тасини нокаут орқали қўлга киритган.
Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги фаолияти давомида ҳозирга қадар 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, Жалолов ўзининг профессионал боксдаги сўнгги жангини 2023 йил 17 ноябрь куни ЖАР вакили Крис Томпсонга қарши ўтказиб, илк раунддаёқ нокаут орқали ғалабага эришган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг