Баҳодир Жалолов, қарағайлар мамлакати ва 2025 йил: буларни нима боғлаб турибди?

15:04 28 Ноябрь 2024 Спорт
508 0

2025 йилнинг 6 февраль куни Канададаги Монреал шаҳрида нуфузли профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Мазкур кечада Ўзбекистоннинг супероғир вазн тоифасидаги машҳур боксчиси Баҳодир Жалолов ҳам ўз навбатдаги жангини ўтказади. Унга франциялик тажрибали боксчи Девид Спилмонт рақиблик қилади.

Баҳодир Жалоловнинг жангини «Top Rank» промоутерлик компанияси расман тасдиқлади. Ўзбекистонлик боксчи бу жангда Артур Бийарсланов ва Муҳаммад Мимун ўртасидаги марказий жангнинг андеркард қисмида рингга чиқади. Бу беллашув нафақат бокс мухлислари, балки профессионал боксимнинг асосий ташкилотлари диққат марказида бўлади.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги фаолияти давомида 14 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. У сўнгги жангини 2023 йилнинг 17 ноябрь куни Тошкентда ЖАР вакили Крис Томпсонга қарши ўтказиб, биринчи раунддаёқ нокаут орқали ғалаба қозонганди. Бу натижа унинг кучли ва тезкор ҳимоя қобилиятини яна бир бор намоён этган эди.

Баҳодирнинг бўлажак рақиби Девид Спилмонт эса профессионал рингда 27 та жанг ўтказган. У 16 ғалаба, 8 мағлубият ва 1 дуранг натижа қайд этган бўлиб, ғалабаларининг 11 тасини нокаут орқали қўлга киритган. Франциялик боксчи ҳам кучли зарба бериш қобилияти билан танилган.

Мазкур жанг Баҳодир Жалолов учун жаҳон бокс аренасида ўз ўрнини янада мустаҳкамлаш имкониятини беради. Унинг мухлислари ушбу жангда ҳам ғалаба қозонишини ва халқаро рейтингда юқори ўринларга кўтарилишини кутяпти.

Ахборот учун айтиш мумкинки, Канада норасмий тарзда «қарағайлар мамлакати» деб аталиши сир эмас. Мамлакатда бундай бокс кечалари кўп ўтказилмасада, аммо ўзининг спортг толерантлиги билан танилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?