Баҳодир Жалолов Париж Олимпиадаси финалида! Ҳакамлар қандай баҳолади?
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттирди.
+92 кг вазн тоифасида рингга чиққан боксчимиз «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинларидаги ярим финал баҳсида катта устунлик билан ғалабага эриша олди.
Жалолов ½ финал баҳсида германиялик Нелвие Тиафакка қарши чиқди. Қизиқарли кечган баҳснинг барча раундларида 5:0 қайд этди ва рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Финал 11 август бўлиб ўтади. Унда ҳамюртимизга Испания вакили Айюб Гадфа рақиблик қилади.
Аввалроқ, юнон-рум курашчиларимиз бирорта медал жамғара олмагани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг