Рустам Ассакалов жароҳат олди ва бронза учун кураша олмади. Юнон-рум курашчиларимиз бирорта медал жамғара олмади
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттирди.
97 кг вазн тоифасидаги Рустам бронза медали учун кубалик Габриэль Алехандро Кинделанга қарши майдонга тушди.
Афсуски, жанг бошидаги жароҳат сабабли Рустам жангни давом эттира олмади ва рақиби техник ғалабага эришди. Шу тариқа Аксакалов терма жамоадаги фаолиятини тугатмоқда.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Рустам Ассакалов 1984 йил 13 июлда Россиянинг Новороссийск вилоятида туғилган. 2013 йилдан бери Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вазир ўринбосари хотинини алдагани учун ишдан бўшатилди
- Шавкат Мирзиёев: Эзгулик, билим ва маърифатни қурол қилиб, жаҳолат ва ёвузлик йўлини тўсайлик!
- 17 нафар профессор-ўқитувчига илмий унвон берилди
- Даврон Кабуловнинг отаси «ўғрилик» бўйича судланиб, қарийб 345 млн сўм жаримага тортилгани маълум бўлди
- Президент Шавкат Мирзиёев Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтига ташриф буюрди — Фоторепортаж
- Олимлар Франклин экспедициясига оид дахшатли сирни очишди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг