“Баҳодир Ялангтўш” тарихий фильми суратга олинмоқда

16:18 21 Октябр 2022 Маданият
1225 0

Фото: Кинематография агентлиги

“Ўзбекфильм” киноконцерни”нинг янги панорамали павильионида афсонавий Самарқанд Регистонининг “Шердор” ва “Тиллакори” мадрасаларини бунёд этган Баҳодир Ялангтўш ҳақида ҳикоя қилувчи “Баҳодир Ялангтўш” тарихий фильмининг съёмка ишлари давом эттирилмоқда. 

Ушбу повильионда энг юқори замонавий бадиий ва технологик савияда фильмлар суратга олиш имконини берадиган шарт-шароитлар яратилган. Агар илгари йирик блокбастерлар ва жанговар фильмлар хромакей ёрдамида суратга олинган бўлса, бугун Stage craft технологиясидан фойдаланиш билан ҳаммаси глобал миқёсда ўзгаради. Технология битта павильоннинг ўзида юқори сифатли тасвирни олиш имконини беради. Қимматбаҳо декорациялар ўрнига саҳнанинг орқа томонига керакли атмосферани тўлиқ етказиб бера оладиган йирик LED панеллар ўрнатилган.

Натижада виртуал оламнинг юқори сифатли тасвири экранда акс эттирилади ва оператор камерасига ҳеч қандай қийинчиликларсиз боғланади. Объектларнинг фондаги ҳолатини камеранинг жойлашишига қараб ўзгартириш сифатли фильм суратга олиш имконини беради. Stage craft технологиясидан фойдаланган ҳолда сиз исталган бурчакдан суратга олишингиз мумкин. Ҳақиқий ва виртуал камераларнинг комбинацияси автоматик равишда объективни ўзгартиришни таʼминлайди. Виртуал камерани мустақил равишда, масалан, динамик саҳналар учун ҳам ҳаракатлантириш мумкин.

Мазкур янги павильион “Ипак йўли дурдонаси” ХIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида тақдим этилган бўлиб, унда фестиваль меҳмонлари “Баҳодир Ялангтўш” тарихий фильмининг биринчи эпизоди суратга олинганини бевосита кўришган эди. Меҳмонлар режиссёр камерасида фильм қандай суратга олинаётганини шахсан томоша қилиш, ижодий жамоа ва фильм актёрлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер