БААда ўтиши режалаштирилган «Al Ain Cup» турнири старт олди
Кеча, 13 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида ўтиши режалаштирилган «Al Ain Cup» турнири старт олди.
Дастлабки ўйинда Эрон терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган Кабо-Верде термаси билан куч синашди.
Учрашувнинг асосий вақти 0:0 ҳисобидаги дурранг билан якунланди. Пенальтилар сериясида эса “форслар“ 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Африка вакили сафида фақатгина «Лудогорец» аъзоси Дерой Дуарте зарбада адашди.
Шу тариқа Эрон терма жамоаси мусобақанинг дастлабки финалчисига айланди. Кабо-Верде терма жамоаси эса энди учинчи ўрин учун ўйинда иштирок этади.
Маълумот учун, ушбу жамоаларнинг рақиблари бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон — Миср учрашувидан кейин маълум бўлади.
Эрон — Кабо-Верде 0:0
Пенальтилар серияси — 5:4.
13 ноябрь, Ал Айн. «Ҳазза бин Зайд»
Эрон: Бeйрaнванд, Алияри, Халилзода, Неъмати (Муҳаммади, 71), Исмоилифар (Ҳардани, 55), Иззатуллоҳий, Горбани (Нурафкон, 55), Ҳуссайнзода (Ҳошиминажод, 55), Моҳабби, Қуддус (Алипур, 80), Тaрeми.
Кабо-Верде: Возиня, Ленини, Стопира, Семеду, Боржес, Монтейру (Арканжо, 60), Пина, Мендеш (Родригес, 60), Дуарте, Кабрал (Пауло, 80), Ливраменто (да Крус, 60).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг