Аюбхон Раҳматуллаев Фарғона вилояти ИИБга раҳбар бўлди

20:41 29 Январь 2026 Жамият
441 0

Вилоят ҳокимлигида Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот берди.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига кўра Аюбхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани маълум қилинди.

Маълумот учун, Аюбхон Раҳматуллаев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?