Аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташланди
Видеодан кадр
Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионати йўлланмасига эга чиққан эди. Бугун, 29 июль куни Австралиянинг порт шаҳри бўлган Сиднейда мазкур мусобақанинг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижаларига кўра, ушбу турнирда қатнашадиган 12 мамлакат терма жамоалари ўз рақиблари номини билиб олди. Хусусан, Котрина Кулбите бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар термаси Бангладеш, Хитой ва Шимолий Корея билан бирга «B» гуруҳидан ўрин эгаллади.
Қуйидаги расмда мусобақада иштирок этадиган жамоаларнинг жойлашган гуруҳларини кўриш мумкин:
Маълумот учун, бу галги Осиё чемпионати 2026 йилнинг 1 март кунидан 21 март санасига қадар Австралия мезбонлигида бўлиб ўтади. Терма жамоамиз биринчи ўйинини 3 март куни Сидней шаҳрида Шимолий Корея вакилларига қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг