Автомобилсозлик саноатида янги лойиҳа

17:10 04 Март 2025 Жамият
190 0

Одилбек ОДАМБОЕВ/«Халқ сўзи». Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи янги корхона ўз фаолиятини бошлади. Резина ва каучук маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхона мамлакатимиз автомобилсозлиги учун зарур эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришда муҳим аҳамиятга эга.

Лойиҳанинг 1-босқичида 50 та янги иш ўрни яратилди, тез орада 2-босқичи ишга тушгач, яна 40 нафар ёш мутахассис иш билан таъминланади.

— «UzAvtoMotors»нинг Хоразм филиали жойлашган Тупроққалъа туманида ушбу лойиҳанинг ишга туширилиши логистика харажатларини тежашга имкон беради, — дейди корхона раҳбари Фаррух Мараҳимов. — Корхонада йилига 86 миллиард сўмлик 15 турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Ҳозир бир неча турдаги эҳтиёт қисмларни йиғув жараёни йўлга қўйилган бўлиб, лойиҳанинг 2-босқичида ишлаб чиқаришнинг хомашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган тўлиқ цикли шу ернинг ўзида амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?