Автобусда йўл ҳақини тўламаган 11,5 мингдан ортиқ йўловчи жаримага тортилди

17:01 16 Февраль 2026 Жамият
461 0

Фото: Транспорт вазирлиги

Ўзбекистонда бир ойда жамоат транспортидан чиптасиз фойдаланган йўловчиларга нисбатан нечта баённома расмийлаштирилгани очиқланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, «Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасаси назоратчилари томонидан автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланаётган йўловчиларга қарши кучайтирилган рейд тадбирлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг январь ойидаги рейдлар давомида шу каби ҳолатларга йўл қўйганларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 144-моддаси 5-қисмига асосан 11 502 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарималар қўлланилган.

Маълумки, жамоат транспорти тизимининг барқарор ишлаши бевосита йўлкира тушумларига боғлиқ. Ҳар бир йўловчининг ўз вақтида ва белгиланган тартибда йўлкира тўлаши – автобуслар мунтазамлиги, хизмат сифати ва қулайликни таъминлашга хизмат қилади.

Айтиш жоиз, бу каби ҳуқуқбузарлик БҲМнинг ўндан бир қисми, яъни 41 200 сўм миқдорида жарима тайинланишига сабаб бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?