Авокадо импорти 139,5 тоннага ошган

11:47 31 Декабрь 2022 Иқтисодиёт
846 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга 239,4 тонна авокадо импорт қилинган.

Авокадо импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 139,5 тоннага ошган.

2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп авокадо импорт қилган давлатлар:

➖ Исроил – 82 тонна

➖ Туркия – 66 тонна

➖ Қозоғистон – 35 тонна

➖ Хитой – 31 тонна

➖ Россия – 13,6 тонна.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?