Авиация ҳодисаларини Ўзбекистонда текшириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

«Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларига авиация ҳодисаларини текшириш жараёнини фуқаро авиацияси халқаро стандартларига мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги» Ҳукумат қарори (628-сон, 07.10.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, ушбу қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 ноябрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилган.
Унга кўра, максимал массаси 2 минг 250 килограмм ва ундан кам бўлган ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация инцидентлари ва жиддий авиация инцидентларини текшириш авиация корхоналари томонидан парвозлар хавфсизлигини бошқариш бўйича қўлланма доирасида амалга оширилади.
Текширув қуйидагиларни ўз ичига олади:
- авиация ҳалокати ёки инциденти тўғрисидаги барча тегишли маълумотларни тўплаш, қайд этиш ва таҳлил қилиш;
- авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш билан боғлиқ баъзи ёзувларни ҳимоя қилиш;
- зарур ҳолларда, парвозлар хавфсизлиги бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
- имкон бўлса, сабабларни ва/ёки таъсир этувчи омилларни аниқлаш;
- якуний ҳисобот тузиш.
Шунингдек, авиация ҳалокатлари ва инцидентлари текширувларини ўтказиш жараёнида комиссияга барча ашёвий далиллар кечиктирилмасдан тақдим этилади ва уларнинг тўлиқ назорати берилади. Бошқа турдаги текширув ва муҳокамалар текширув комиссияси ишига тўсқинлик қилмаслиги белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг