Aудиторларни сертификатлаштириш тизими такомиллаштирилади
“Aудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2021 йил 15 августдан Молия вазирлигининг қуйидаги функциялари аудиторларнинг жамоат бирлашмаларига ўтказилади:
▪️аудиторнинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ўтказиш;
▪️аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ва унинг амал қилишини тугатиш;
▪️аудиторларнинг малакасини ошириш дастурларини тасдиқлаш.
Малака имтиҳонларини ўтказиш регламенти аудиторларнинг жамоат бирлашмалари томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
2022 йил 1 августдан Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг (тажриба-синов олий таълим муассасалари) бакалавриат таълими йўналишлари ва магистратура мутахассислигидаги “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” фанлари бўйича аудитнинг халқаро стандартларини чуқур ўрганишни назарда тутувчи янгиланган ўқув дастурлари таълим жараёнига жорий этилади.
Шунингдек, 2021 йил охиригача “Ҳуқуқ” ва “Солиққа тортиш” йўналишлари бўйича натижалари бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида қабул қилинадиган миллий малака имтиҳонини ўтказиш тизими жорий этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг