«Audi» АҚШга автомобиль етказиб беришни тўхтатди

Германиянинг «Audi» автомобиль ишлаб чиқарувчиси Қўшма Штатларга машина етказиб беришни тўхтатди. Бу ҳақда «Spiegel» хабар қилган.
Унга кўра, 2025 йил 2 апрелдан кейин олиб келинган машиналар дилерларга берилмайди ва сотувга чиқарилмайди. Бунга сабаб 2025 йил март ойи охирида Дональд Трамп АҚШга енгил автомобиллар ва енгил тижорат юк машиналари, шунингдек, улар учун эҳтиёт қисмлар импортига жорий қилган 25 фоизлик божлардир.
Божхона тўловлари кучга киргунга қадар олиб кирилган 37 мингга яқин машина аввалги нархларида сотилади, аммо бу тахминан 2 ойга етиши мумкин холос. Таҳлилчилар давлатда автомобиллар нархи кескин ошишидан огоҳлантирган.
Таъкидлаш жоиз, «Audi»нинг АҚШда ишлаб чиқариш корхонаси мавжуд эмас. Машиналар Америка бозорига Германия, Венгрия, Словакия ва Мексика каби давлатлардан етказиб берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг