Атоқли ўзбек адиби Ғафур Ғулом ҳақида фильм суратга олинади
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК ҳамда Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда Ўзбекистон халқ шоири, «Буюк хизматлари учун» ордени соҳиби, академик Ғафур Ғулом ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади. Бу ҳақда Агентлик ахборот хизмати хабар берди.
«Ғафур Ғулом. Умр дафтари» фильми Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан ишлаб чиқарилмоқда. Мазкур кинокартина «Халқ юраги» номи остида суратга олинаётган туркум фильмлардан бири. Сценарий муаллифи Раҳмон Қўчқоров, режиссёр Мурод Одилов.
Ҳужжатли фильмнинг тасвирга олиш ишлари Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Адиблар хиёбони, Ғафур Ғулом уй-музейи, «Ғалаба боғи»да бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг