Атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш истиқболлари: халқаро ва миллий тажриба
Фото: Юнус Бўриев, Ҳақберди Асқаров / «Халқ сўзи»
Халқаро конференция ялпи йиғилишдан сўнг бешта панел сессияларда давом этди.
Биринчи сессияда Ислом ҳамкорлик ташкилоти мамлакатларида (ИҲТ) атом энергиясидан фойдаланиш истиқболлари ўрганилиб, Ўзбекистонда атом энергетикасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Иккинчи сессияда атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишни қўллаб-қувватлаш, халқаро стандартлар ва талаблар асосида ядровий обектлар хавфсизлигини таъминлашда халқаро ташкилотлар, хусусан, ХАЭАнинг тутган ўрни ва роли муҳокама қилинди.
Панел сессиялар давом этмоқда. Ўтказилаётган муҳокамаларда иштирокчилар ядро энергиясининг экологик ва ижтимоий жиҳатлари етакчи ўринни эгаллаши, ундан ташқари атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш ЭСГ стандартлари ва БМТ Барқарор ривожланиш мақсадлари контекстида (асосида) ИҲТ мамлакатларида барқарор ривожланишга эришишга қандай ҳисса қўшиши мумкинлигини кўриб чиқмоқдалар.
Бундан ташқари, атом энергетикасини барқарор ривожлантириш учун зарур бўлган инновациялар ва технологияларга, жумладан, атом энергиясидан тинч мақсадларда хавфсиз ва самарали фойдаланишнинг муҳим негизи бўлган таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги устувор йўналишларга эътибор қаратилмоқда.
Ушбу тадбир иштирокчиларга атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишнинг муҳим жиҳатлари бўйича билимларини чуқурлаштириш ва тажриба алмашиш учун ноёб имконият яратди. У хавфсизликнинг юқори стандартлари, экологик масъулият ва иқтисодий мақсадга мувофиқлигига эътибор қаратган ҳолда мамлакатда атом энергетикасини муваффақиятли ривожлантиришга хизмат қиладиган муҳим ҳамкорлик майдонига айланди.
Шу билан биргаликда, конференция Ўзбекистоннинг халқаро тажрибани интеграциялаш ва илғор тажрибаларни жорий этишга тайёрлигини намойиш этади, бу эса атом саноати хавфсиз ва самарали ривожланишининг асосий негизидир.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
(Халқ сўзи)
Фото: Юнус Бўриев, Ҳақберди Асқаров / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг