Ашраф Ҳакими — йилнинг энг яхши футболчиси, Яссин Буну — энг яхши посбон
Кеча, 19 ноябрь куни Африка футбол конфедерацияси 2025 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида хабар берилди.
Унга кўра, ПСЖ ва Марокаш терма жамоаси ҳимоячиси Ашраф Ҳакими йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
«Ушбу соврин фақат меники эмас. Бу барча африкаликларга, футболчи бўлишни орзу қилган ёш африкаликларга тегишли», деди Ҳакими тақдирлаш маросимидаги нутқида.
Энг яхши дарвозабон сифатида эса Марокаш терма жамоасининг яна бир аъзоси Яссин Буну эътироф этилди.
Миср мамлакатидаги «Пирамида» клуби йилнинг энг яхши клуби деб топилган бўлса, U20 Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган Марокаш ёшлар терма жамоаси қитъанинг энг яхши миллий жамоаси деб топилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг