Асакада эр-хотин ис газидан заҳарланиб, вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида эр-хотин кўмирдан чиққан ис газидан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Асака тумани ҳокимлиги ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Вилоят ИИБ навбатчилик қисмининг хабарига кўра, жорий йилнинг 7 декабрь соат 9:20 лар атрофида Асака тумани, Учтош кўчасида яшовчи 39 ёшли фуқаро М.А. ва унинг 38 ёшли турмуш ўртоғи М.А.нинг жасади яшаш хонадонида қўлбола усулда ясалган иситиш печига солинган кўмир ёқилғисидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиш аломатлари билан топилган.
Ҳодиса жойи тергов-тезкор гуруҳи аъзолари томонидан кўздан кечирилиб, фуқароларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг