Асакaда электр таъминоти барқарорлиги таъминланади
Асака туманидаги “Бирдамлик” маҳалласида эндиликда электр таъминотида узилиш ва муаммолар кузатилмаслиги кутилмоқда. Боиси, бу масалада Осиё тараққиёт банки маблағлари жалб қилинган ҳолда “Рақамли трансформация ва тақсимлаш тармоғининг барқарорлигини ошириш” лойиҳаси доирасида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Хусусан, “Асака” подстанциясидаги 2 та трансформатор ўрнига юқори қувватли янги техник воситалар ўрнатилди.

— Электр таъминоти барқарорлиги нафақат аҳолининг кундалик турмушига, балки тумандаги йирик ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа муассасалари фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади, — дейди “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали ходими Мухлисахон Собирова. — Янги қувватлар орқали тадбиркорлар учун ҳам имкониятлар кенгаяди, аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилади.
Дарҳақиқат, янги трансформаторларнинг ишга туширилиши натижасида ҳудуддаги 4 та йирик истеъмолчи, 375 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ва 22 мингдан зиёд хонадонлар узлуксиз ва барқарор электр энергияси билан таъминланадиган бўлди.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг