«Арсенал» жамоаси «Лидс»ни аяб ўтирмади

15:43 24 Август 2025 Спорт
143 0

Кеча Англия Премьер лигаси 2-тури доирасида Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ўз майдонида лига дебютанти «Лидс Юнайтед» жамоасини қабул қилди.

Учрашув мезбонларнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга «Спортинг» жамоасидан 65,8 миллион еврога харид қилинган Виктор Гёкерес (2 та), Юрриен Тимбер (2 та) ва Букайо Сака муаллифлик қилди.

Таъкидлаш керакки, учрашувда 2 та гол киритган қанот ҳимоячиси Юрриен Тимбернинг ўйини «Sofascore» портали томонидан 10 баллга лойиқ кўрилди. Маълумот учун, «Sofascore» ўтган йилги мавсум фақатгина 4 та футболчининг ўйинини 10 баллга баҳолаган эди.

Эслатиб ўтамиз, чемпионлик учун асосий даъвогар сифатида эътироф этилаётган «Арсенал» Премьер лигадаги кейинги турни 31 сентябрь куни асосий рақиби «Ливерпул»га қарши ўтказади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?