«Арсенал» Лондон дербисида ғалаба қозонди
Кеча, 14 январ куни Англия футбол ассоциацияси кубоги мусобақасининг иккинчи ярим финал ўйини бўлиб ўтди. Унда «Челси» клуби ўз ҳамшаҳари «Арсенал» жамоасини қабул қилди.
Учрашув 3:2 ҳисобида Микел Артета бошчилигидаги жамоанинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга ғолиблардан Мартин Зубименди, Виктор Гёкереш ва Бен Уайт муаллифлик қилди. Мезбонларнинг жавоб голлари эса Александро Гарначо ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа «Арсенал» клуби дастлабки ярим финалда ғалаба қозониб, финалга чиқиш учун яхши имкониятга эга бўлиб олди.
Маълумот учун, ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 3 февраль санасида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг