Археологлар Клеопатра тасвири туширилган тангаларни топди
Мисрда археологлар Клеопатра тасвири туширилган тангалар ва бошида қироллик тожи тақилган аёлнинг оқ мармар бюстини топди.
Миср-Доминикан қўшма археологик миссияси Искандария ғарбидаги Тапосирис Магна ибодатхонасининг жанубий девори остидан артефактларни топди. У Қадимги Миср тарихининг эллинистик даврига бориб тақалади.
Археологлар бюстдаги аёл ким эканлиги борасида турлича фикрда. Баъзилар бу Клеопатранинг ўзи эканлигига ишонишади, бошқалари эса бу Птолемейлар сулоласининг маликаларидан бири бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Қайд этилишича, қиролича Клеопатра тасвири туширилган 337 танга, маросим сопол идишлари, мой лампалар, озиқ-овқат ва косметика маҳсулотларини сақлаш учун оҳактош идишлар, бронза ҳайкалчалар ва скараб кўринишидаги тумор ҳам топилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг