Араб-америкаликлар сайловда кимга овоз беради?
Араб-америкаликлар Исроилнинг Ғазо ва Ливанга қарши урушидан ғазабланиб, Камала Ҳаррис ва Доналд Трамп ўртасида бўлиб ўтадиган сайловларда имконсиз танлов олдида турганини айтишмоқда.
«Биз хафамиз. Юрагимиз эзилиб кетди. Биз ўзимизни хиёнат қилгандек ҳис қиляпмиз», — деди Араб-америкалик Лайло Элабед Исроилнинг тажовузкорлиги ҳақида. Шундай бир муҳитда қотилликни тўхтатиш режасига эга бўлмаган номзодлар Араб-америкалик сайловчилардан сайловларда қатнашишни сўрамоқда.
Ҳаррис Исроилни қуроллантиришни давом эттиришга ваъда берди, айни пайтда унинг республикачи рақиби Доналд Трамп минтақада тинчлик ўрнатишни хоҳлаётганига қарамай Исроилни қўллаб-қувватлаяпти.
Баъзилар Ҳаррисни қўллаб-қувватламоқда ва у Исроилга АҚШ қуроллари оқимини давом эттиришга ваъда берганига қарамай, демократ ички ва ташқи сиёсатда Трампдан яхшироқ танлов бўлиб қолмоқда. Трампнинг ўзини урушга қарши одамдек тутишини эса Ҳаррисдан ажралиб туриш учун қилинган иш деб ҳисоблайдиганлар ҳам бор.
Ливан-америкалик университет битирувчиси Алисса Ҳаким овоз беришдан ҳеч қандай умиди йўқлигини айтди. 2020 йилда Ҳаким президентлик сайловларида Трампдан яхшироқ деб ҳисоблаган Байденга овоз берди. Аммо тўрт йил давом этган ва кўплаб экспертлар геноцид деб таърифлаган урушдан сўнг унинг фикри ўзгарди. Ҳаким бир қарорга келмаган бўлса-да, у ўз овозини Трампга ҳам Ҳаррисга ҳам бермаслигини маълум қилган.
Араб-Америкасининг пойтахти сифатида танилган, 110 минг аҳолиси бўлган Дирборн шаҳрида иккала йирик кампания ҳам турли йўллар билан ўз кучини қозонишга ҳаракат қилмоқда, аммо уларнинг ҳаракатлари ҳал қилувчи натижа бермаётганга ўхшайди. Сайлов куни яқинлашар экан, «Al-Jazeera» шаҳарнинг араблар яшайдиган шарқий томонидаги ўнлаб турар-жой маҳаллаларини ўрганиб чиқди. Сайловолди баннерларидан кўра Ливан ва Фаластин байроқлари кўплиги айтилади.
Шаҳар сайловлари маълумотларига кўра, Байден 2020 йилда Дирборндаги асосан араблар яшайдиган маҳаллалардаги овозларнинг 80 фоиздан ортиғини қўлга киритиб, Мичиганда ғалаба қозонган эди.
Бироқ бу сафар Ҳаррис маҳаллий ҳамжамиятда кескин курашга дуч келмоқда. Ўтган ҳафта собиқ президент Билл Клинтон Мичигандаги Ҳаррис кампанияси уюштирган тадбирда ҲАМАС Исроилни тинч аҳолини ўлдиришга мажбур қилаётганини айтган. Шунингдек, у араб ва мусулмон гуруҳлари орасида норозилик уйғотган изоҳларда сионизм исломдан олдин бўлганини қўшимча қилган.
Якшанба куни Мичигандаги сайловолди ташвиқотида Ҳаррисдан америкалик арабларга сайловолди мурожаати ҳақида сўрашганда у ҳамжамиятнинг овозини олишга умид қилишини, Ғазо бўйича урушни тугатиш зарурлиги ва қамалда бўлган ўнлаб одамларнинг озод этилишини таъминлаш ҳақидаги ўз позициясини такрорлади.
Араб-америкаликлар ҳар доим ҳам демократларга мойил бўлган сайлов округи ҳисобланмаган. Детройт ҳудудидаги кўплаб араб сайловчилари 2000 йилда республикачи президент Жорж Бушни қўллаб-қувватлаган. Аммо 2003 йилда АҚШ бошчилигидаги Ироққа ва террорга қарши уруш жамиятнинг қўллаб-қувватлашини ўзгартирди. Мичиган жануби-шарқидаги кўплаб Араб-америкалик сиёсатчилар демократлар сифатида давлат лавозимларига сайланган. Аммо бир қанча амалдорлар уруш вақтида Ҳаррисга овоз беришдан бош тортишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болливуд юлдузи Мумбайдаги уйида пичоқлаб кетилди
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- ҲАМАС ва Исроил ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
- Бир хум тилла топиб олинди. Ушбу хазинада Ғарбий Рим империяси императорининг суратлари туширилган 141 дона олтин танга бор
- Пойкентдан Ўрта Осиёда энг қадимий саналган металл қуроллар топилди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг