АҚШнинг икки нафар етакчи профессори Намаганда узоқ муддатли фаолиятини бошлади
Фото: «Халқ сўзи»
Вилоятнинг нуфузли олийгоҳларидан ҳисобланган Наманган муҳандислик-технология институтида турдош хорижий муассасалар билан ҳамкорлик алоқалари тобора кенгайиб бормоқда. Айни имкониятдан келиб чиқиб, бу ерда дунёнинг қатор ОТМлари билан ўқитувчилар алмашиш тажрибаси йўлга қўйилган. Куни кеча АҚШ Давлат департаменти ва Фулбрайт хорижий стипендиялар кенгашининг амалий кўмаги билан Американинг Оклахома штат университети муҳандислик, архитектура ва технология институти (CЕАТ) декани доктор Паул Тикалский ва доктор Жулй Тикалскийлар Наманганга келиб, институтда хорижий ўқитувчи сифатида узоқ муддатли фаолиятини бошлади.
Меҳмонларни НамМТИ ректори, профессор Одилжон Маматкаримов қабул қилди. Ўтказилган мулоқот давомида хорижий мутахассисларнинг институтдаги фаолиятини ташкил этиш, иш жараёнлари ва ўқув тизимида дунёнинг илғор тажрибаларидан кенг фойдаланиш бўйича келишиб олинди.
Маълумот учун, Паул Тикалский икки марта Юта штатида йилнинг энг яхши муҳандислик ўқитувчиси, деб топилган. Жазоирдаги АҚШ-савдо миссияси аъзоси бўлиб хизмат қилган ва Прагадаги Чехия Миллий Фанлар Академиясида катта илмий вазифасида ишлаган. Жулй Тикалский эса Америкадаги олий таълимни ривожлантириш бўйича етакчи мутахасислардан бири ҳисобланади.
Хорижлик профессорлар талабаларга муҳандислик-технология йўналиши фанлари бўйича дарс ўтиб, докторантлар билан илмий-тадқиқотлар устида ишлайдилар, иқтидорли талабалар ва институт профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш ҳамда амалий ва фундаментал лойиҳалар устида ишлаб халқаро танловларга юборишга кўмаклашадилар.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг