АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди (+видео)
Жорий йилнинг 30 апрель куни АҚШ ҳудудида қонуний асосларсиз бўлиб турган ва депортация қилинадиган хорижликлар рўйхатига киритилган Ўзбекистон фуқаролари «Нью-Йорк – Тошкент» йўналиши бўйича махсус рейс билан ватанга қайтарилди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, махсус чартер рейсда қарийб юз нафар Ўзбекистон, шунингдек, Қозоғистон ҳамда Қирғизистон фуқаролари ҳам бўлган. Улар Тошкентга келгач, шу ердан ўз мамлакатларига қайтишни режалаштирган.
«Ватанга қайтарилган аксарият фуқаролар АҚШ чегарасини ноқонуний йўл билан кесиб ўтишга урингани сабабли узоқ вақт давомида миграция марказларида қолиб кетишган», — дейилади хабарда.
Шунингдек, АҚШ Ички хавфсизлик департаменти Қўшма Штатлардаги ноқонуний бўлиб турган фуқароларнинг депортациясини ташкил этишда ёрдам бергани учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг