АҚШда Украина ҳақида даҳшатли баёнот берилди

12:10 22 Декабрь 2023 Дунё
704 0

Фото: Reuters

Украина НАТО ва АҚШ томонидан қўзғатилган Россия билан можаро натижасида ҳалок бўлди. Ушбу фикрларни Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси полковник Дуглас Макгрегор айтиб ўтди.

“Украина халқи деярли ўлган, у комада. Путин (Россия президенти таҳр.) АҚШ ва НАТО билан урушдан қочиш учун қўлидан келганини қилди, биз эса уни қўзғатиш учун ҳамма нарсани қилдик”, дейди Макгрегор.

Унинг сўзларига кўра, можаро натижасида Украина томони катта йўқотишларга учради ва бир неча миллион украиналиклар мамлакатни ўзи тарк этган.

Ғарб оммавий ахборот воситалари Вашингтон ва Брюссел Украина можаросидан чарчай бошлагани ва Зеленский (Украина президенти таҳр.) режимини қўллаб-қувватлаш заифлашаётгани ҳақида тобора кўпроқ ёзмоқда.

NBC хабарига кўра, Америка ва Европа расмийлари аллақачон Киев билан Россия билан тинчлик музокараларининг мумкин бўлган оқибатларини, жумладан Украина келишувга эришиш учун нималардан воз кечиши мумкинлигининг умумий схемаларини муҳокама қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?