АҚШда «Tesla» томонидан роботакси хизмати ишга туширилди
Иллюстратив фото
«Tesla» томонидан АҚШда синов режимида ходимлар учун роботакси хизмати ишга туширилди. Бу ҳақда компаниянинг «Х» саҳифасида маълум қилинган.
Компания Остин ва Сан-Франсиско кўрфази ҳудудида роботакси хизматини корпорация ходимлари учун ишга туширган бўлиб, саёҳат вақтида машина рулида оператор ҳам бўлади.
Хабарда хизмат қандай амалга оширилишини кўрсатувчи видео ҳам илова қилинган. Энди фойдаланувчилар махсус илова орқали таксини чақиришлари ва эшикларни очишлари, сенсор экран орқали маршрутини созлаши ва фавқулодда тўхташ амалини бажаришлари мумкин.
«Tesla» ушбу хизматни қачон оммавий фойдаланишга тақдим этишини маълум қилмаган, аммо машиналар аллақачон 1,5 мингта саёҳатни амалга оширган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг